Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гендузи икки ҳафтадан бери Артетанинг қарори билан "Арсенал" билан шуғулланмаяпти. Нега?

Гендузи икки ҳафтадан бери Артетанинг қарори билан "Арсенал" билан шуғулланмаяпти. Нега?

Автор: admin

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузининг жамоа бош мураббийи Микел Артета билан муаммолари бор.
"Брайтон"га қарши ўйиндан сўнг франcуз Нил Мопе билан урушиб кетди, Гендузи энди жисмоний тайёргарликлар бўйича мураббий билан машғулотлар олиб бормоқда.
Артетага футболчининг фел-атвори ва муносабати ёқмайди, шу сабаб уни шахсий суҳбатдан сўнг машғулотлардан четлатди. Испанияликни Гендузининг ўзи ташаббус билан чиқмаганлиги ва узр сўрашга ҳаракат қилмаганлиги ажаблантиради.
"Арсенал" 20 ёшли ярим ҳимоячининг истедодини билади, аммо мураббийларга футболчининг ҳулқи ёқмайди. Шунга ўхшаш вазият февралда Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинида ҳам бўлган, футболчи ўша пайтда битта ўйинни ўтказиб юборади.
"Арсенал" уни сотишга ёки ким биландир алмаштиришга тайёр.
131   
Добавить комментарий
Ваше имя: *