Goal24.uz » Ўзбекистон » Жасурбек Яхшибоевнинг трансфер баҳоси бир баробарга қимматлашди

Жасурбек Яхшибоевнинг трансфер баҳоси бир баробарга қимматлашди

Автор: admin

Германиянинг «Трансфермаркт» портали июл ойида бир қатор футболчиларнинг трансфер баҳосига ўзгартириш киритди. 
Хусусан, Беларус Олий лигасида тўп сураётган «Энергетик-БГУ» ҳужумчиси Жасурбек Яхшибоевнинг трансфер қиймати бир баробарга қимматлашган. Йил бошида 300 минг еврога баҳоланган 22 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи ҳозирга келиб Беларус чемпионатида 9та гол билан тўпурарлик қилиб, ўзининг трансфер баҳосини 600 минг еврогача кўтариб олган. Натижада Яхшибоев «Энергетик-БГУ» клубининг энг қимматбаҳо футболчисига айланди.
Трансфер нархи бўйича Жасурбек Яхшибоев ўзбекистонлик футболчилар орасида 21-ўринда қайд қилинган. Бу борада ҳали ҳамон «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов пешқадамлик қилмоқда – 5,2 миллион евро. 
Маълумот учун, ҳуқуқий жиҳатдан «Пахтакор» клубига тегишли Жасурбек Яхшибоевга Беларуснинг икки гранд клуби БАТE ва «Динамо» Минск клублари қизиқиш билдирганди. 
Олдинроқ «Пахтакор» спорт директори Жаъфар Ирисметов Трибуна.уз сайтига 22 ёшли яримҳимоячи учун Португалия, Венгрия ва Полша клубларидан қизиқиш борлигини маълум қилганди.
228   
Добавить комментарий
Ваше имя: *