Goal24.uz » Transfer » “Реал” Мбаппени текинга қўлга киртиш йўлини топди

“Реал” Мбаппени текинга қўлга киртиш йўлини топди

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Мбаппе Мадридда?!

“ЭлЧирингуито”нинг маълум қилишича, “қироллик клуби” Мбаппени қўлга киритишнинг янги услубини ўйлаб топди.
Унга кўра, жамоа футболчини 2022-йилда эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи. Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтирмагани учун “қаймоқранглилар” 100 миллион евро бонус тўламоқчи.
Ҳозирча, бу маълумотни футболчининг ўзи тасдиқлагани йўқ, бироқ Париж клубидан шартномани узатириш борасида келиб тушган илк таклифни рад этишга улгурди. Киллианнинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022-йилда ўз якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Киллианнинг Париж клуби сафида (Лига 1 мусобақасида) 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол+ 6 та ассист ёздириб қўйди.
“Ласио” арзонлаштирди
 
Римнинг “Ласио” жамоаси Сергей Миленкивич-Савични сотиб юборишга тайёр. Ҳатто “бургутлар” сербиялик футболчини арзонроқ қўйиб юборишга ҳам қарши эмас.
Италия нашрларининг маълум қилишича, римликлар ярим ҳимоячининг нархини 100 миллиондан 70 миллионга тушириб қўйишган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Сергейга ПСЖ, “Реал Мадрид” ва “Челси” клублари жиддий қизиқиш билдирган эди.
“Боруссия Дортмунд” тахдид қилди!
 
Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси Санчонинг трансфери “Манчестер Юнайтед” учун маълум вақт ажратди.
“Билд” нашрининг маълум қилишича, немислар “қизил иблислар”га Санчони 10 августдан сўнг сотмаслигини расман эълон қилган. Шу сабабли, эндиликда “Манчестер Юнайтед” тезроқ 120 миллион евро тўпиши талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Жейдон Бундеслиганинг 32 та ўйинида майдонга тушди ва 17 та гол+16 та ассистга муаллифлик қилди.
Аллегри ПСЖда?!
 
Айни дамда эркин агент мақомидаги Массимилано Аллегри тез орада Париж клубида иш бошлаши мумкин.
Бу ҳақида   “лъЭқуипе” нашри маълум қилмоқда. Манбада айтилишича, клуб Томас Тухелнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шу боис, тез келаси мавсумда италиялик мутахассис Парижга кўчиб ўтиши мумкин.
Айниқса, Аллегриннг икки бор ЙEЧЛ финалига қадар етиб боргани Носир Ал-Ҳелайфининг эътиборини тортмоқда.
Мураббийнинг ўзи эса, инглиз тилини ўрганишни бошлаб юборган. У тез орада АПЛ грандларидан бирида ўз кучини синаб кўриш истагида.
“Интер”дан кўтара савдо

Миланнинг “Интер” клуби ёзда бир нечта футболчиларни трансферга қўйишни режа қилмоқда
“Ле Газзета Делла Спорт”нинг маълум қилишича, “қора рўйхатдан” Мозес, Годин, Бириги, Алексис Санчес ва Маттиа Весиниолар ўрин эгаллаган.
Манбанинг маълум қилишича, бу футболчиларнинг трансферидан келиб тушган пуллар Антонио Контенинг ўйин услубига мос келувчи футболчиларнинг трансфери учун сарф этилади.
281   
Добавить комментарий
Ваше имя: *