Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «МЮ» Погбанинг маошини оширишга тайёр

«МЮ» Погбанинг маошини оширишга тайёр

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа яримҳимоячиси Пол Погба билан хайрлашмоқчи эмас. Клуб францийалик футболчи билан шартнома узайтирмоқчи, дея ёзмоқда Манчестер Эвенинг Неwс.
Погбанинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июн кунигача имзоланган бўлиб, келишувда шартномани яна бир йилги узайтириш банди ҳам киритилган. 
Шунга қарамай, «Юнайтед» раҳбарияти Погба келажагини ҳам Манчестерда кўриши учун унга янги шартнома таклиф қилиб, ҳафталик 300 минг фунт миқдорида маош беришга тайёр. Ҳозирда клубда фақатгина Давид Де Хеа шунча маош олади.
Олдинроқ, Погбанинг «МЮ»ни тарк этиб «Реал» ёки «Ювентус»га ўтишни истаётганлиги ва бу клублар ҳам таклиф билан чиқишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Сулшер мураббийлигидаги «МЮ» охирги 11 ўйиндан 9тасида ғалабага эришди. Жамоа АПЛда 55 очко билан 5-ўринда бормоқда.​
110   
Добавить комментарий
Ваше имя: *