Goal24.uz » Ўзбекистон » Про-лига. «Нефтчи» «Хоразм»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Про-лига. «Нефтчи» «Хоразм»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Автор: admin

Про-лига 2-тури доирасидаги дастлабки учрашув Фарғонада «Нефтчи» ҳамда «Хоразм» жамоалари ўртасида кечди.
Учрашувнинг 42-дақиқасида фарғоналикларнинг тажрибали етакчиси Мансур Саидов зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Отабек Зокиров пеналтидан фарқни иккитага оширди. Ўйин якунида эса Достонбек Тошматов ўз голи билан «Нефтчи»га йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.
Урганч клуби устидан қозонилган ғалабадан кейин «Нефтчи» очколари сонини 6тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. Турнинг яна 3та учрашуви 8 июл куни ўтказилади.
Про-лига. 2-тур.
7 июл, сешанба
«Нефтчи» – «Хоразм» – 3:0
Фарғона, Қиргули. Томошабинларсиз.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Далер Тиллоев, Отабек Қосимов
Голлар: Мансур Саидов 42, Отабек Зокиров 59, Достонбек Тошматов 90.
«Нефтчи»: Шерзод Абдураимов, Темур Султонов, Элдор Эргашев, Мансур Саидов, Исломбек Каримов, Отабек Зокиров, Ислом Тошпўлатов, Жамшид Қобулов, Дилёрбек Эрматов, Дониёр Мадаминов, Илҳом Ваҳобов (Достонбек Тошматов, 46).
«Хоразм»: Ғайрат Ўдаев, Миржалол Қурбонов, Жасур Атажонов, Темур Машарипов, Баҳодир Муртозаев, Сардор Матмуродов, Дадахон Юсупов, Ҳабибулла Матёқубов, Саиджамол Давлатжонов, Норхон Шерипов, Турсунмурод Ҳамдамов.
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *