Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. Дердийўқдан дубл, «Пахтакор»дан йирик ғалаба

Суперлига. Дердийўқдан дубл, «Пахтакор»дан йирик ғалаба

Автор: admin

Суперлига 8-тури доирасида амалдаги чемпион «Пахтакор» чемпионат дебютанти «Машъал» клуби устидан йирик ҳисобда зафар қучди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Дердийўқ бош билан муборакликлар дарвозасини ишғол этиб ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада дублга эришди. 75-дақиқада эса Черан мавсумдаги 8-голини киритиб, ўйиндаги ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлади – 3:0.
Мавсумдаги 8-ўйинида 7-ғалабани қўлга киритган Шота Арвеладзе жамоаси очколари сонини 21тага етказиб, 1-ўринда бормоқда. «Машъал» эса 6 очко билан ҳозирча 10-ўринда қолди.  
Суперлига. 8-тур.
7 июл (сешанба).
«Пахтакор» – «Машъал – 3:0
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фарруҳ Янсупов
Голлар: Эрен Дердийўқ 25, 57, Драган Черан 75
«Пахтакор»: 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (4.Акром Комилов, 81), 9.Жалолиддин Машарипов (99.Жавоҳир Сидиқов, 81), 10.Драган Черан, 15.Егор Криметс, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Одил Ҳамробеков (7.Садриддин Абдуллаев, 81), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 65), 34.Фаррух Сайфиев, 77.Эрен Дердийўқ (11.Игор Сергеев, 65).
«Машъал»: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко, 11.Мўминжон Мелиев (70.Дидар Дурдиев, 60), 14. Элла Арманд, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев (6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 65), 23.Самандар Шукуриллаев, 33.Денис Василев (15.Муҳаммадали Алиқулов, 46).
169   
Добавить комментарий
Ваше имя: *