Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Сетен: "Математик нуқтаи назардан чемпионлик учун имкониятимиз этарлича"

Сетен: "Математик нуқтаи назардан чемпионлик учун имкониятимиз этарлича"

Автор: admin

"Барселона" бош мураббийи Кике Сетен жамоасининг ушбу мавсумдаги чемпионлиги ҳақида гапирди.
"Албатта, ҳали чемпионатда ғалабага эришиш учун имкониятимиз бор. Математик нуқтаи назардан шундай десам бўлади. Фактлар ҳам шундай демоқда. Бироқ бу ўзимизга боғлиқ эмас. Аммо умидни йўқотмаслик керак. Таслим бўлмаслик учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз", - деди Сетен.
Чемпионат тугашига 4 тур қолганида "Барса" пешқадам "Реал"дан 4 очкога ортда қолмоқда.
"Кўк-анорранглилар" шу давр мобайнида "Эспанол", "Валядолид", "Осасуна" ва "Алавес"га қарши ўйинлар ўтказишса, "қаймоқранглилар" "Алавес", "Гранада", "Виляреал" ва "Леганес"га қарши ўйнаши керак".
138   
Добавить комментарий
Ваше имя: *