Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. 60 метрдан гол киритилган ўйинда ОКМК «Қўқон-1912»ни мағлуб этди, «Сўғдиёна» «Бухоро»дан устун келди

Суперлига. 60 метрдан гол киритилган ўйинда ОКМК «Қўқон-1912»ни мағлуб этди, «Сўғдиёна» «Бухоро»дан устун келди

Автор: admin

Суперлига 8-тури доирасидаги сўнгги ўйинлар ўз ниҳоясига етди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК Олмалиқда таъқибчиси «Қўқон-1912» устидан муҳим ғалабага эришди. Григалашвили ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Санжар Турсунов чамаси 60 метрлардан Ботирали Эргашев дарвозасини аниқ нишонга олди. 
Бамбанинг сўнгги сонияларда киритган голи меҳмонлар учун етарли бўлмади. Ушбу ғалаба эвазига олмалиқликлар 2-ўриндаги ўрнини мустаҳкамлашди.

Улуғбек Бақоев эса «Сўғдиёна» жамоаси билан собиқ клуби «Бухоро» устидан ғалабага эришди. Муҳсин Муҳаммадиев жамоаси кетма-кет 8-ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. Учрашувда 3:1 ҳисоби қайд этилди.
Бу ғалабадан кейин Жиззах клуби очкоси 14тага етган бўлса, Бухоро жамоаси 2 очко билан сўнгги ўринларда қолди.
Суперлига. 8-тур
7 июл, сешанба
ОКМК - «Қўқон-1912 - 2:1 
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев
Голлар: Элгужа Григалашвили 54, Санжар Турсунов 57 – Якуба Бамба 90+1.
ОКМК: 32.Суҳроб Султонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 23.Ёван Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 31.Сайдулло Раҳматов (3.Сардор Раҳмонов, 46), 6.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (77.Арслонмират Аманов, 61), 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов (88.Игор Зонич, 69), 7.Элгужа Григалашвили, 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 61).
«Қўқон-1912»:  1.Ботирали Эргашев, 3.Бобур Акбаров, 7.Шоҳназар Норбеков, 9.Суҳроб Бердиев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 65), 10.Қувондиқ Рўзиев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов (17.Музаффар Музаффаров, 59), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Ёсович, 69.Филипп Раеватс ( 19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 65), 70.Мурод Холмуҳаммедов. 
«Сўғдиёна» – «Бухоро» - 3:1
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов
Голлар: Шоҳруз Норхонов 22, Жавоҳир Қаҳрамонов 59, Саҳоб Рашидов 80 – Бобурбек Фарҳодов 50.
«Сўғдиёна»: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орипов, 8.Жамшид Болтабаев (21.Саҳоб Рашидов, 78), 10.Шоҳруз Норхонов (5.Аюбхон Нўмонов, 78), 11.Жасур Ҳасанов, 12.Санъат Шихов, 18.Шавкат Муллажонов (93.Марко Колакович, 60), 20.Баҳодир Насимов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 55), 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 80.Эливелто Рибейро (7.Санжар Рашидов, 56).
«Бухоро»: 91.Зафар Сафоев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобуржон Аманов, 7.Суҳроб Неъматов (17.Беҳруз Саъдиллоев, 70), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Беҳзод Сайидов, 26.Аброр Хусинов, 28.Эргаш Исмоилов, 40.Азизбек Аманов (9.Жасур Ҳакимов, 71), 60.Бобур Фарҳодов, 77.Иззат Абдуллаев (11.Зоҳир Пиримов, 60).
234   
Добавить комментарий
Ваше имя: *