Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Манчестернинг икки клуби Италия клубларига “зарба” бермоқчи

Манчестернинг икки клуби Италия клубларига “зарба” бермоқчи

Автор: admin

Англия клублари қудратли
“Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” Италия чемпионатида юқори марралар учун курашадиган “Интер” ва “Наполи”нинг энг зўр футболчиларини олмоқчи.
“Сити” бош мураббийи Гвардиола клуб раҳбариятидан Венсан Компанидан қолган марказий ҳимояга ишончли футболчи олиб келишни талаб қилмоқда. Испаниялик мутахассис бу ўринга  Калиду Кулибали муносиб эканини таъкидламоқда.  “Наполи” ҳимоячисини 70 миллион фунтдан камига қўйиб юбормайди.
Шу боис, агар бу трансфер амалга ошмаса, “Сити”  “Интер”дан Милан Шкриняр олишга уринади. Бу трансфер ҳақиқатга яқин. Чунки миланликлар ўз футболчисини Серхио Агуерога айлмашишга розилигини билдирган.
Италия чемпионатида ишончли ўйин кўрсатаётган бу икки футболчига “Манчестер Юнайтед” ҳам даъвогар. Бироқ, МЮ раҳбарияти чемпионат якунланиши кутмоқда. Агар Сулшер шогирдлари Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олса, “Манчестер Юнайтед” ҳам қимматбаҳо футболчилар трансферига киришади.
Шунингдек, Сулшер рўйхатида Кулибали ва Шкринярдан ташқари “Лейптсиг” ҳимоячиси Даёт Упамекано ва “Суонси” ўйинчиси Жо Родон ҳам бор.
184   
Добавить комментарий
Ваше имя: *