Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. Лондон дербисида «Челси» ғалаба қозонди

АПЛ. Лондон дербисида «Челси» ғалаба қозонди

Автор: admin

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган «Кристал Пелас» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Лемпард шогирдлари учрашувнинг 6-дақиқасида Жирунинг голи эвазига ҳисобни очишган бўлса, 27-дақиқада Кристиан Пулишич ҳисобдаги фарқни иккита оширди.

Орадан кўп ўтмасдан "Пелас" битта жавоб тўпига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса жамоалар қандайдир бир дақиқа ичида бир мартадан гол уришга муваффақ бўлишди. Натижада ўйиндаги интрига сақланиб турди.

Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. Аммо тўп устунга тегиб қайтди.

Ушбу ғалабадан кейин "Челси" ўз очколарини 60тага етказиб, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.

Англия премер-лигаси, 34-тур
Кристал Пелас – Челси 2:3 (1:2)
Голлар: 0:1 – 6 Жиру, 0:2 – 27 Пулишич, 1:2 – 34 Заа, 1:3 – 71 Абрахам, 2:3 – 72 Бентеке.
Кристал Пелас – Гуаита, Уорд, ван Анхолт, Кейхилл (Сако, 8), Денн, Миливоевич (Маер, 89), Куяте, Макартур (Маккарти, 80), Заа, Бентеке, Айю (Таунсенд, 80).
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Аспиликуета, Зума, Джеймс, Гилмор (Жоржинё, 80), Баркли (Лофтус-Чик, 65), Пулишич, Маунт, Виллиан, Жиру (Абрахам, 65).
Огоҳлантириш: Миливоевич (35).
148   
Добавить комментарий
Ваше имя: *