Goal24.uz » Европа жамоалари » Яхшибоевнинг трансфер нархи кескин ошди

Яхшибоевнинг трансфер нархи кескин ошди

Автор: admin

Футболчиларимизнинг маҳорати баҳоланди
Бутун жаҳон футболчиларининг трансфер суммасини белгилайдиган Германиянинг Трансфермаркт ресурси Беларус чемпионати олий лигаси вакилларининг янги трансфер нархларини эълон қилди.
Пандемия шароитида жаҳон футболида асосан футболчиларнинг нархларида тушиш тендентсияси кузатилган бўлса-да, айрим чарм тўп усталарининг баҳоси ўйинига қараб кўтарилганини кўриш мумкин. Хусусан, Беларус чемпионати вакиллари орасида 25 нафар ўйинчининг нархи ошган.  
“Энергетик-БГУ” футболчиси Жасур Яхшибоевнинг трансфер суммаси икки карра ошди. Трансфер ҳуқуқи “Пахтакор”га тегишли бўлган Жасур Беларус чемпионатига ижара асосида кўчиб ўтганида унинг нархи 300 минг эврога баҳоланган эди.
Ярим йил давомида легионер сифатида маҳоратини намойиш этиб келаётган ҳамюртимизни трансфер қилмоқчи бўлган клублар бундан буёғига “Пахтакор” билан камида 600 минг эвро таклиф қилган ҳолда савдолашиши керак бўлади.

Жасур Яхшибоев янги рейтингга кўра, “Энергетик-БГУ”нинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди. Албатта, унинг ўйини ҳам шунга яраша бўлмоқда. Беларус чемпионати бошланганидан буён мусобақанинг энг кучли футболчилари рейтингида биринчи ўриндан тушгани йўқ.  

Бундан ташқари, Жасур Яхшибоев 14 та учрашувда 9 та гол уриб, тўпурарлар баҳcида ҳам этакчилик қилмоқда. Айни пайтда ўзбекистонлик легионер бошқа клублардан таклиф ола бошлади.

“Энергетик-БГУ”даги яна бир футболчимиз Шаҳбоз Умаров ҳам янги чемпионатга мослашиб олди. 21 ёшли футболчимиз узоқ масофадан берилаётган кучли зарбалари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонмоқда. Айниқса, унинг чемпионат пешқадами БАТE дарвозасига 35 метрдан урган голи анча шов-шув бўлди.
Трансфермаркт сайти эълон қилган рўйхатда Шаҳбоз Умаровнинг трансфер нархи ўзгаришсиз қолгани кўрсатилган. АГМКдан ижарага олинган Умаровнинг трансфери 150 минг эврони ташкил қилади. У жорий чемпионатда 16 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урган.
223   
Добавить комментарий
Ваше имя: *