Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. “Милан” 6 та гол урилган ўйинда “Ювентус”ни мағлуб этди

А Серия. “Милан” 6 та гол урилган ўйинда “Ювентус”ни мағлуб этди

Автор: admin

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 31-турида “Милан” ва “Ювентус” жамоалари ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида майдонда тактик кураш кечди ва танаффусга қадар ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса жамоалар олтита гол уришга муаваффақ бўлди.
Дастлаб туринликлар Адриен Рабё ва Криштиану Роналдунинг голларидан кейин олдинга ўтиб олди. Бироқ миланликлар бунга тўртта гол билан жавоб қайтарди.
62-дақиқада Златан Ибрагимович пеналтини аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди. 66-дақиқада Франк Кессие “Ювентус” ҳимоячиларини доғда қолдириб, мувозанатни тиклади. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Рафаел Леау мезбонларнинг учинчи голига муаллиф бўлди. 80-дақиқада меҳмонлар яна ҳимояда хатога йўл қўйди ва бундан Анте Ребич унумли фойдаланди — 4:2.
Ушбу ғалабадан сўнг “Милан” очколарини 49 тага етказиб олди ва 5-ўринга кўтарилди. “Ювентус” эса 75 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.
Иккинчи ўриндаги “Лацио” (68 очко) сафарда “Лечче”га ютқазиб қўйди ва туринликлар билан ўртадаги фарқни қисқартириш имкониятини кўкка совурди.
А Серия
31-тур баҳслари
7-июл, сешанба
“Милан” — “Ювентус” 4:2
Голлар: 0:1 – 47 Рабё, 0:2 – 53 Роналду, 1:2 – 62, пеналти Ибрагимович, 2:2 – 66 Кессие, 3:2 – 67 Рафаел Леау, 4:2 – 80 Ребич.
“Милан”: Доннарумма, Кер, Тео, Конти (Калабрия, 82), Романёли, Беннасер, Салемакерс (Рафаел Леау, 60), Лукас Пакета (Чалхонўғлу, 46), Кессие, Ибрагимович (Бонавентура, 67), Ребич (Крунич, 82).
“Ювентус”: Шенсни, Ругани, Бонуччи, Данило, Рабё (Матюиди, 69), Куадрадо (Алекс Сандро, 77), Пянич (Ремзи, 69), Бентанкур (Мураторе, 90), Бернардески, Игуаин (Дуглас Коста, 69), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Лукас Пакета (31), Беннасер (36), Ребич (59), Бонуччи (62), Конти (73).
“Лечче” — “Лацио” 2:1
Голлар: 0:1 – 5 Кайседо, 1:1 – 30 ал-Бабакар, 2:1 – 47 Лучони.
215   
Добавить комментарий
Ваше имя: *