Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Жунинё: «Неймар «ПСЖ»га пул учун ўтган»

Жунинё: «Неймар «ПСЖ»га пул учун ўтган»

Автор: admin

Бразилиялик таниқли футболчи Жунинё ватандоши Неймарнинг 2017 йилда «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бразилияда бизни фақат пул ҳақида ўйлашга ўргатишади, лекин Европада ўзгача менталитет. Мен ўз фаолиятимни режа асосида йўлга қўйганман. Мен Бразилиянинг бой клубига ўтишни истаганман. Менга қаерда кўпроқ пул тўлашса, ўша жойга ўтишни маслаҳат беришган. Бразилиянинг йўли шундай.

Неймарга қаранг. У «ПСЖ»га фақат пул учун ўтган. «ПСЖ» унга ўзи истаган барча нарсани берди. Энди эса у шартнома якунланмасидан аввал кетишни истамоқда. Аслида эса миннатдорчилик билдириши ва бунинг тўловини тўлаш пайти келди. Неймар майдонда тўла куч билан ўйнаши, жонбозлик кўрсатиши, масъулият ва етакчилик қобилиятини намойиш этиши керак.

Бразилияда кўз тўймаслик хислати ривожланган. Бу ерда ҳамиша кўп пул исташади», — деди Жунинё.
Манба: спорт24.ру
195   
Добавить комментарий
Ваше имя: *