Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» раҳбарияти Гризманн билан учрашиб, футболчи борасида аниқ қарорга келди

«Барселона» раҳбарияти Гризманн билан учрашиб, футболчи борасида аниқ қарорга келди

Автор: admin

Францийалик ҳужумчи Антуан Гризманн кейинги мавсумда ҳам «Барселона»да қоладиган бўлди, дея ёзмоқда Спорт.эс.
Манбанинг ёзишича, Каталония клуби раҳбарияти францийалик футболчи билан музокара ўтказган. Томонлар суҳбатида клуб Гризманндан умиди катта эканлигини айтиб, унга ишонч билдирган ва Антуаннинг келаси мавсумда ҳеч қаерга кетмаслиги маълум қилинган.
Олдинроқ, каталонияликларнинг Гризманни учта клуб - «Пари Сен-Жермен», «Интер» ва «Ювентус»га таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, футболчининг захирада қолаётгани боис «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам унга қизиқиш билдирган. Ушбу гап-сўзлардан кейин Гризманнинг вакиллари клуб раҳбарияти билан учрашув ўтказган.
Маълумот учун, Гризманн 2019 йилда 120 миллион евро эвазига «Атлетико»дан «Барселона»га ўтиб, 5 йиллик шартнома имзолаган эди. Ҳужумчи Ла Лига жорий мавсумида 33 ўйинда 9та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилган.
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *