Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Погба яна «Реал»нинг ёзги трансфер ойнасидаги бош мақсадига айланди

Погба яна «Реал»нинг ёзги трансфер ойнасидаги бош мақсадига айланди

Автор: admin

Мадриднинг «Реал» клуби асосий эътиборини яна «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Пол Погбага қаратган, дея хабар бермоқда Даилй Маил.

Олдинроқ, «Реал» Францийанинг «Ренн» клуби 17 ёшли яримҳимоячиси Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатини бошлагани ҳақида хабар тарқалганди. Бироқ «қироллик клуби» бу футболчи учун катта маблағ сарфламоқчи эмаслиги туфайли музокаралар тўхтаган. Манбанинг маълум қилишича, Зинеддин Зидан ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади сифатида Пол Погбани Мадридга таклиф этишни кўрмоқда. Клуб мавсум якунида Погба борасида «МЮ»га таклиф билан чиқишни режалаштирган.

Погбанинг Манчестер клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача имзоланган. Бироқ клуб францийалик яримҳимоячини ўз сафида қолдириш йўлларини изламоқда.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *