Goal24.uz » Европа жамоалари » Рестартдан кейин Европанинг энг яхши ўйинчилари рейтинги тузилди (топ-15)

Рестартдан кейин Европанинг энг яхши ўйинчилари рейтинги тузилди (топ-15)

Автор: admin

"Блеачер Репорт" томонидан Европа миллий чемпионатлари қайта бошланганидан кейин энг яхши ўйинчилар рейтинги тузиб чиқилди.

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски рўйхатнинг юқори поғонасини эгаллади. Полшалик футболчи рестартдан кейин 10та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол уришга муваффақ бўлди ҳамда жамоасининг Бундеслига ва Германия кубогида ғолиб чиқишга ёрдам берди.

Иккинчи ўринни «Барселона» сардори Лионел Месси эгаллади. Аргентиналик футболчи рестартдан сўнг 7та ўйинда 3та гол уриб, 7та голга узатма берди.

Кучли учликни «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне якунлаб берди. Белгиялик футболчи 6та учрашувда 4та гол уриб, битта голга пас берди. "Реал" футболчилари Карим Бензема ва Серхио Рамос кучли бешликка киритилди.

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса бор-йўғи 10-поғонага жойлаштирилди. У 7та учрашувда 5та гол уришга муваффақ бўлди.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши қуйидагича бўлди:

1. Роберт Левандовски («Бавария»)
2. Лионел Месси («Барселона»)
3. Кевин Де Брейне («Манчестер Сити»)
4. Карим Бензема («Реал»)
5. Серхио Рамос («Реал»)
6. Давид Алаба («Бавария»)
7. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»)
8. Кай Хаверс («Баер»)
9. Томас Мюллер («Бавария»)
10. Криштиану Роналду («Ювентус»)
11. Пол Погба («Манчестер Юнайтед»)
12. Пауло Дибала («Ювентус»)
13. Ёзуа Киммих («Бавария»)
14. Алфонсо Девис («Бавария»)
15. Маркос Лёренте («Атлетико»).
Манба: спорт24.ру
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *