Goal24.uz » Европа жамоалари » Жасур Яхшибоев қайси жамоага ўтиши маълум

Жасур Яхшибоев қайси жамоага ўтиши маълум

Автор: admin

Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Яхшибоев фаолиятини Солигорскнинг “Шахтёр” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда прессбалл.бй нашри хабар тарқатмоқда.
“Шахтёр” Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан ўзбек легионерининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ харид қилгани ёки ўйинчини ижарага олгани ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Энергетик-БГУ” раҳбарияти ҳозирча жамоани фақат Девид Тве тарк этганини маълум қилганди. Жасур Яхшибоев ҳақида ҳали расмий хабарлар тасдиқланмади. 
Маълумот учун, Жасурга мамлакатнинг яна бир номдор жамоаси БАТE ҳам қизиқиш билдираётган эди.
494   
Добавить комментарий
Ваше имя: *