Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола: «Саутҳемптон»га қарши ўйиндек тўп сурсак, Чемпионлар лигаси чорак финалига биз эмас, «Реал» чиқади»

Гвардиола: «Саутҳемптон»га қарши ўйиндек тўп сурсак, Чемпионлар лигаси чорак финалига биз эмас, «Реал» чиқади»

Автор: admin

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Нюкасл» билан ўйин олдидан Англия кубоги ва Чемпионлар лигаси доирасидаги ҳал қилувчи учрашувлар ҳақида фикр билдириб, шогирдларини ҳушёрликка чақирди. АПЛ сўнгги турида Гвардиола жамоаси «Саутҳемптон»га мағлубиятга учраган эди (0:1).
«Бутун мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, биз жуда яхши ўйин намойиш этаяпмиз. Машғулотда нималар устида ишлсак, ўйинда ҳам кўрсатмалар тўғри бажарилаяпти. Аммо ҳамма ўйинда ҳам эмас. Агар ўз ўйинимизни кўрсатиб, икки бўлимда ҳам рақиб жарима майдони олдида фаолликни тўхтатмасак ўшанда Англия кубогида ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам узоққа бора оламиз. Бироқ яна ўша «Саутҳемптон», «Тоттенҳем», «Норвич» клубларига қарши ўйиндагидек тўп сурсак, кубок финалига биз эмас, «Арсенал» йў олади, Чемпионлар лигаси чорак финалига эса, «Реал» чиқади», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Миррор.
Маълумот учун, Англия кубоги яримфинали доирасидаги «Арсенал» – «Манчестер Сити» учрашуви 18 июл куни ўтказилса, ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Манчестер Сити» – «Реал» жавоб баҳси 7 августда бўлиб ўтади.
110   
Добавить комментарий
Ваше имя: *