Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лаллана «Ливерпул»ни тарк этади

Лаллана «Ливерпул»ни тарк этади

Автор: admin

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп яримҳимоячи Адам Лаллана мавсум охирида клубни тарк этишини айтди.

32 ёшли инглизнинг «қизиллар» билан имзолаган шартномаси муддати ниҳоясига етмоқда ва у узайтирилмайди.

«Адам «Ливерпул»ни тарк этяпти. У - ажойиб, профессионал футболчи ва бизга осон бўлмайди. Биз уни жуда ҳурмат қиламиз.

Томонлар шартномани узайтиришга тайёр эди. Бироқ, биз унинг келажаги билан таваккал қилишни истамадик. Адам «Ливерпул»нинг афсонасига айланди. Кейинги мавсумда эса бошқа клуб афсонасига айланиши мумкин», — деб Клопп сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Адам Лаллана 2014 йилдан бери «Ливерпул» шарафини ҳимоя қиляпти. Шу пайтгача у 178та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол урди ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилди. Аввалроқ, унинг «Лестер»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *