Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Стефано Пиоли: “Милан” энди жамоага айланди

Стефано Пиоли: “Милан” энди жамоага айланди

Автор: admin

“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 31-тури доирасида “Ювентус”га қарши учрашувдан (4:2) сўнг фикрларини билдирди.
“Шогирдларимнинг барчаси мақтовга лойиқ, чунки улар ажойиб ўйин кўрсатди. Ҳатто қийин пайтларда ҳам улар бирлашиб, курашишда давом этди. Бунинг эвазига эса ажойиб ғалаба билан тақдирланди.
Энди мен майдондаги барчага ишонишим мумкинлигини биламан, улар нима қилишни билади. Кейинги ўйин “Наполи”га қарши бўлади, шунинг учун биз бугунги ғалабадан завқланамиз ва шу билан кейинни ўйинни ҳам эсдан чиқармаймиз.
“Милан” жамоага айланди. Энди биз бир-биримизни, кучли ва кучсиз томонларимизни биламиз. Мен бу ерда бахтлиман, жамоамдан ғурурланаман ва ушбу мавсумни мана шу нотада якунлашни истайман”, — дейди Пиоли.
Миланликлар 31-турдан кейин 49 очко билан мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда жамоа 13-июл куни “Наполи” майдонига сафар қилади.
118   
Добавить комментарий
Ваше имя: *