Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » "Боруссия" 30 млн эврога олган футболчисини 2 млнга сотмоқчи

"Боруссия" 30 млн эврога олган футболчисини 2 млнга сотмоқчи

Автор: admin

Шюррлени арзон нархда харид қилиш мумкин.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ушбу мавсум оралиғида ўз ярим ҳимоячиси Андре Шюррлени сотиб юбормоқчи.
29 ёшли футболчи мавсумни Москванинг "Спартак" клубида бошлаганди. У коронавирус пандемияси туфайли чемпионатлар қолдирилганидан сўнг, Германияга учиб кетган, аммо рестартдан кейин Россияга қайтиб келмади.
Билд нашрининг маълум қилишича, дортмундликлар футболчини 2 млн эвро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
"Боруссия" раҳбариятининг нархни пасайтиришига Шюррленинг маоши юқорилиги сабаб бўлмоқда. Шюррле йилига 7 млн эвро олади ва жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчилари қаторига киради.
Маълумот учун, ярим ҳимоячининг жамоа билан 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилувчи битими бор. Дортмунд клуби 2016 йили футболчи учун "Волфсбург" клубига 30 млн эвро тўлаб берганди.
142   
Добавить комментарий
Ваше имя: *