Goal24.uz » Европа жамоалари » Жасурбек Яхшибоев «Шахтёр»га ўтди

Жасурбек Яхшибоев «Шахтёр»га ўтди

Автор: admin

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби 2 нафар етакчиси билан хайрлашди.

Прессбол хабарига кўра, ўтган чемпионатнинг энг яхши ассистентларидан бири, либериялик яримҳимоячи Девид Тве Брестнинг «Динамо» клуби билан шартнома имзолади.

Шунингдек, чемпионатнинг энг яхши тўпурари, ўзбекистонлик Жасурбек Яхшибоев Солигорскнинг «Шахтёр» клубига ўтди. Футболчини «Пахтакор»дан ижарага олган «Энергетик-БГУ» уни мавсум охиригача субижарага беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Яхшибоев шу йилнинг январ ойида «Энергетик-БГУ» таркибига бориб қўшилган эди. Беларус чемпионатининг бу мавсумида футболчи 14та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Солигорскнинг «Шахтёр» клуби Беларус чемпионатининг 16 туридан кейин 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
225   
Добавить комментарий
Ваше имя: *