Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Пер-Эмерик Обамеянг Терри Анрининг яна бир натижасини такрорлади

Пер-Эмерик Обамеянг Терри Анрининг яна бир натижасини такрорлади

Автор: admin

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг Англия Премер Лигасининг 34-тури доирасида “Лестер”га қарши кечган учрашувда (1:1) рақиб дарвозасини ишғол этди.
Бу габонлик футболчининг Премер Лига 2019/20-йилги мавсумидаги 20-голи бўлди. Шу тариқа 31 ёшли футболчи “тўпчилар” сафида АПЛнинг кетма-кет икки мавсумида 20 ва ундан кўпроқ гол урган иккинчи ўйинчига айланди.
Аввалроқ ушбу натижани Терри Анри қайд этганди. У кетма-кет 5 (2001/02—2006/07) мавсум давомида 20 тадан кўпроқ гол урган. Бундай кўрсаткич 1992-йилдан бери ҳисоблаб келинади. Айнан шу йилдан эътиборан Англия Премер Лигаси ҳозирги форматда ўтказилиши бошланган.
Обамеянг 2018-йилдан бери Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. У жорий мавсумда 32 та ўйин ўтказиб, ўз номига 20 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйди.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *