Goal24.uz » Ўзбекистон » Карантин чоралари кучайтирилди. Ўзбекистон чемпионати давом эттириладими? - Диёр Имомхўжаевдан жавоб

Карантин чоралари кучайтирилди. Ўзбекистон чемпионати давом эттириладими? - Диёр Имомхўжаевдан жавоб

Автор: admin

Чемпионат баҳслари давом эттириладими?
Бугун Республика махсус комиссияси ахбороти чиқди. Унга кўра юртимизнинг барча ҳудудлари қизилга айлантирилди ва карантин чоралари кучайтирилди.
Шу боис бир қатор чекловлар жорий этилди. Хўш, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этадими? деган савол кўпчиликда пайдо бўлиши аниқ. Биз бу борада ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев билан боғландик. Ташкилот бош директори Cоcа Cола Суперлигаси давом эттирилишини айтди.
Лекин Махсус комиссия қарорига эътибор берсак, ҳатто Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди. Воқеалар ривожини кузатамиз.
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *