Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Автор: admin

Ўзбекистон терма жамоаси 7-сентябрь куни Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ 4-сентябрь куни Тожкистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилиши маълум қилинганди.
Вадим Абрамов шогирдлари ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 саралашидан ўрин олган учрашувларни октябрь ва ноябр ойларида ўтказади. Ушбу баҳслар олдидан терма жамоа сентябрь ойида Тошкентда йиғин ўтказади.
Эронга қарши баҳс 7-сентбар куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан бошлаб ЖЧ—2022 мусобақасининг саралаш баҳслари давом эттирилади. 8-октябрь куни 7-тур баҳслари бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон терма жамоаси дам олади. 13-октябрьда Вадим Абрамов шогирдлари сафарда Яман билан ўйнайди.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *