Goal24.uz » Ўзбекистон » Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби аёллар жамоаси карантинга олинди

Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби аёллар жамоаси карантинга олинди

Автор: admin

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор-W” ҳамда “Локомотив-W” жамоалари ўртасидаги 9-июл кунига белгиланган учрашув номаълум муддатга қолдирилди.
Бунга сабаб “Локомотив-W” истиқомат қилаётган Тошкентдаги “Локомотив” меҳмонхонасида коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинган фуқаро (клубга алоқадор эмас) аниқланган. Натижада меҳмонхонада истиқомат қилаётганларнинг барчаси инфекцияга тест топширган.
Профессионал футбол Лигасининг (ПФЛ) маълум қилишича, мазкур таҳлиллар жавоби чиқмагунга қадар “Локомотив-W” иштирокидаги ўйинлар ўтказилмайди.
“Локомотив-W”нинг “Бунёдкор-W”га қарши ўйини қачон бўлиб ўтиши кейинроқ маълум қилинади.
160   
Добавить комментарий
Ваше имя: *