Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Жанжалкаш футболчи "Барселона"га келади

Жанжалкаш футболчи "Барселона"га келади

Автор: admin

У Артетага керак эмас.
"Интер", "Атлетико" ва "Барселона" "Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
ЛъЭқуипе нашри маълумотига кўра, учала клуб мутасаддилари ҳам "канонирлар" раҳбарияти билан франтсиялик футболчининг трансфери борасида алоқага чиқиб улгурган.
Олдинроқ, амалдаги келишуви 2022 йил ёзида якунланадиган футболчи клуб мураббийлар штаби билан муносабатлари ёмонлашгани сабаб жамоа машғулотларидан четлатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жорий мавсумда 21 ёшли футболчи лондонликлар сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, учта голли узатмага муаллифлик қилди.
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *