Goal24.uz » Ўзбекистон » Про лига. «Динамо» футболчилари 3та гол уриб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди ва бошқа натижалар

Про лига. «Динамо» футболчилари 3та гол уриб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди ва бошқа натижалар

Автор: admin

Про лига 2-тури доирасидаги навбатдаги уч учрашув ниҳоясига етди. 
«Динамо» Самарқандда «Истиқлол» билан ўйинда аламли мағлубиятга учради. 30-дақиқада Амиржон Сафаров бурчакдан узатилган тўпни ўз дарвозасига тўғирлаб қўйган бўлса, 90+1-дақиқага келиб Аваз Агалиев кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.
Бироқ, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, Агалиев ва дарвозабон Раимовнинг оддий вазиятдаги ўзаро тушунмовчилиги аламли гол билан якунланди. Аваз тўпни Раимовга узатди, ёш дарвозабон эса кутилмаганда тўпни тўхтата олмай, автоголга сабабчи бўлди – 1:2. «Динамо» мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлади.
Шунингдек, «Зомин» ўз уйида Элдор Каримовнинг ҳет-трики эвазига «Шўртан»ни мағлуб этган бўлса, «Турон» «Оқтепа» устидан ғалабага эришди.
Про лига 2-туридан кейин Фарғона вилоятининг икки клуби - «Нефтчи» ва «Турон» 6 очкодан жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. Кетма-кет икки мағлубиятга учраган «Динамо» ва «Хоразм» эса сўнгги ўринларни банд этиб турибди.
Про лига. 2-тур.
8 июл (чоршанба)
«Динамо» - «Истиқлол» - 1:2
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Голлар: Аваз Агалиев 90+1 - Амиржон Сафаров 30 (ўз дар.), Аваз Агалиев 90+2 (ўз дарвозасига)
«Динамо»: 22.Шоҳруҳ Раимов, 5.Аваз Агалиев, 6.Бобур Қосимов (17.Шарофиддин Шобиров, 46), 7.Жасур Азимов, 9.Низомжон Норов, 10.Амиржон Сафаров (4.Ҳакимхон Аъламхонов, 66), 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев (39.Акмал Қозимов, 46), 24.Жасур Ўринов, 26.Комил Шарофутдинов, 27.Азамат Алланиёзов (34.Шоҳрух Абдураҳмонов, 46), 44.Бунёд Исроилов (20.Шаҳбоз Нуриддинов, 65).
«Истиқлол»: 12.Нодир Ашурматов, 2.Аҳрорбек Ўктамов, 6.Аббосбек Махсталиев, 7.Умиджон Қодиров, 9.Муҳаммаджон Султонов, 14.Рустам Абдухамидов (29.Санжар Баратов, 85), 15.Улуғбек Худойбердиев, 17.Темур Маматмуродов, 20.Раҳматулло Ўктамов (27.Роббимжон Ҳасанов, 65), 21.Элёр Мамасолиев, 22.Умар Адҳамзода.
«Зомин» - «Шўртан» - 3:1
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Амал Султонов, Жасур Рустамов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов
Голлар: Элдор Каримов 45, 53, 85 - Шокир Йўлдошев 29.
Четлатиш: Жасур Холтўраев, 32 (“Ш”)
«Турон» - «Оқтепа» - 1:0
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Гол: Достон Мелиқўзиев 83.
212   
Добавить комментарий
Ваше имя: *