Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” қайсар Моуринонинг фикрини ўзгартира оладими?

“Барселона” қайсар Моуринонинг фикрини ўзгартира оладими?

Автор: admin

Қайноқ трансферлар яқинлашмоқда
Каталонияликлар секин-аста жамоа таркибини янгилашга киришмоқда. “Барселона” раҳбарияти “Тоттенхем”дан икки футболчини олиш учун узоқ муддатли музокараларга тайёр эканини билдирди.
“Барселона” айни пайтда ярим ҳимоячи Танги Ндомбеле ва ҳимоячи Раян Сессенноу хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Каталонияликлар трансфер бозори очилиши билан ҳар икки футболчи трансферини сотиб олмоқчи.
“Тоттенхем” бош мураббийи Жозе Моурино бу футболчиларга этарлича ўйин амалиёти тақдим қилмаяпти. Ўз ўрнида португалиялик мутахассис Ндомбеленинг кетишига қарши эмас, лекин Сессенноуни каталонияликларга бермаслигини маълум қилди.
Шундай бўлса-да, “Барселона”нинг трансферга Филиппе Коутино, Нелсон Семеду, Жан-Клер Тодибо ёки бошқа бирон бир футболчини қўшиши мумкинлиги Моуринонинг фикрини ўзгартириши мумкин.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *