Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Сулшер Магуайрга учта шерик топиб қўйди

Сулшер Магуайрга учта шерик топиб қўйди

Автор: admin

Уларнинг иккитаси АПЛ клубларидан.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сулшер ёзги трансфер ойнаси вақтида Харри Магуайрга тандем бўлиши мумкин бўлган ҳимоячи излаш ишларини бошлаб юборди.
ЭСПН нашри маълумотига кўра, "қизил иблислар" "Борнмут" ҳимоячиси Натан Аке номзодини кўриб чиқишмоқда. Трансфер нархи 40 миллион фунтга баҳоланаётган футболчи яна бир қанча гранд клублар қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Иккинчи номзод эса "Астон Вилла" фулбеки Тайрон Мингз ҳам "қизил иблислар" учун 40 миллион эврога тушади.
Юқорида тилга олинган ҳимоячиларнинг яна бир алтернативи сифатида эса "Милан" футболчиси Алессио Романоли саналмоқда. 25 ёшли италиялик футболчи МЮ учун 60 миллион фунтга тушиши мумкин.
162   
Добавить комментарий
Ваше имя: *