Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » РПЛ. «Уфа» Остон Ўрунов тушгач, камбек қилиб «Ростов»ни мағлуб этди

РПЛ. «Уфа» Остон Ўрунов тушгач, камбек қилиб «Ростов»ни мағлуб этди

Автор: admin

Россия чемпионатида 27-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўз майдонида «Уфа»ни қабул қилган «Ростов» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ростовликлар биринчи бўлимда гол уриб, олдинга чиқиб олганди. «Уфа» эса ўзбекистонлик Остон Ўрунов майдонга тушгач, камбек қилиб иккита гол урди ва меҳмонда ғалаба қозонди. Яна бир ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 84 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, яна гол ура олмади. У кетма-кет учинчи ўйиндирки захирага олинмоқда.
Бу ғалабадан сўнг «Уфа»нинг очколари сони 36тага етди ва жамоа 6-ўринда бормоқда. 5-ўриндаги «Ростов»нинг очколари эса 43талигича қолди. 4-ўриндаги «Краснодар» ҳисобида 2 очко кўпроқ ва иккита захира ўйини бор. Шу сабаб «Ростов»нинг ЕЧЛ йўлланмаси учун имконияти кескин пасайиб кетди.
РПЛ. 27-тур
Ростов – Уфа 1:2
Голлар: Хаджикадунич (27) – Фомин (68, пеналти), Кротов (75).
Ростов: Песяков, Осипенко, Чернов, Хаджикадунич, Байрамян (Логашов, 67), Попов (Глебов, 67), Мамаев, Зайнутдинов (Саплинов, 76), Норманн, Ионов, Шомуродов (Прошляков, 86).
Уфа: Беленов, Круговой, Табидзе, Сухов (Ўрунов, 63), Никитин, Фомин, Голубев, Гиоргобиани (Кротов, 62), Алиев, Аликин, Агаларов (Козлов, 62).
Огоҳлантиришлар: Попов (45), Табидзе (61), Байрамян (67), Глебов (83), Алиев (85), Норманн (86), Прошляков (89), Логашов (90).
214   
Добавить комментарий
Ваше имя: *