Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Жоржино «Челси»даги ҳолатидан норозиЖоржино «Челси»даги ҳолатидан норози

Жоржино «Челси»даги ҳолатидан норозиЖоржино «Челси»даги ҳолатидан норози

Автор: admin

«Челси» яримҳимоячиси Жоржино мавсум якунида Лондон клубини тарк этиши мумкин.
Гоалънинг ёзишича, футболчи Френк Лемпарднинг унга кам имконият бераётганидан норози бўлмоқда. Жоржино карантиндан кейин ўтган 5 ўйиндан 4тасида захирада қолди. Сўнгги тур доирасидаги «Кристал Палас»га (3:2) қарши баҳсда эса италиялик футболчи охирги 10 дақиқада захирадан майдонга тушган.
Манбанинг ёзишича, «Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри ўзининг собиқ шогирдини Туринга таклиф этмоқчи. Жоржино Сарри қўл остида «Наполи» ва «Челси»да ҳам тўп сурганди. Клуб ушбу футболчи борасида мавсум якунида таклиф тайёрламоқчи.
Аввалроқ, Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида Жоржинони 57 миллион эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. «Аристократлар» икки мавсум олдин уни шу нархда Неапол клубидан сотиб олганди.
141   
Добавить комментарий
Ваше имя: *