Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ла Лига. “Барселона” Каталония дербисида базўр ғалаба қозонди

Ла Лига. “Барселона” Каталония дербисида базўр ғалаба қозонди

Автор: admin

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 35-турида “Барселона” 8-июл, чоршанба куни “Эспанёл”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашув майдон эгаларининг устунлигида ўтди. Бироқ “Барселона” танаффусга қадар меҳмонлар дарвозаси томон йўл топа олмади.
Иккинчи бўлим дебютида мезбонлар камчилик бўлиб қолди. Захирадан майдонга қўшилганида беш дақиқа ҳам бўлмаган Ансу Фати қўпол ҳаракати учун тўғридан тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Бироқ орадан кўп ўтмай “Эспанёл” вакили Пол Лосано ҳам четлатилди ва жамоалар ўн киши билан ўйинни давом эттирди.
56-дақиқада Луис Суарес “кўк-анорранглилар”нинг комбинациясини муваффақиятли якунлади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Мазкур ғалабадан кейин Кике Сетен шогирдларининг очколари 76 тага етди ва жамоа пешқадам “Реал”дан бир очко ортда қолмоқда. Мадридликлар ушбу турда “Алавес”ни қабул қилади. “Эспанёл” (24) эса 20-поғонада бормоқда.
Ла Лига
35-тур баҳслари
8-июл, чоршанба
“Барселона” — “Эспанёл” 1:0
Гол: 1:0 – 56 Суарес.
“Барселона”: тер Штеген, Алба, Лангле, Семеду (Фати, 46), Серхи Роберто, Бускетс, Ракитич (Араухо, 90), Пике, Суарес (Брейтуейт, 82), Гризманн (Видал, 71), Месси.
“Эспанёл”: Диего Лопес, Дидак Вила, Виктор Гомес, Калеро (Дардер, 66), Давид Лопес, Эмбарба (Кампусано, 74), Лосано, Кабрера, Рока (У Лей, 86), Эспиноса, де Томас.
Огоҳлантиришлар: де Томас (45), Давид Лопес (90).
Четлатишлар: Фати (50), Лосано (53).
“Хетафе” — “Вилярреал” 1:3
Голлар: 0:1 – 66, пеналти Касорла, 1:1 – 80 Дуро, 1:2 – 86, пеналти Касорла, 1:3 – 90 Пеня.
“Бетис” — “Осасуна” 3:0
Голлар: 1:0 – 4 Родригес, 2:0 – 25 Педраса, 3:0 – 90 Аленя.
187   
Добавить комментарий
Ваше имя: *