Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. “Ливерпул” Салоҳнинг дубли эвазига ғалабага эришди

АПЛ. “Ливерпул” Салоҳнинг дубли эвазига ғалабага эришди

Автор: admin

Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 34-турида “Ливерпул” 8-июл, чоршанба куни “Брайтон” меҳмони бўлди.
Учрашув дебютида меҳмонлар иккита тўп киритишга муваффақ бўлди: Муҳаммад Салоҳ 6-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Жордан Ҳендерсон кейинги голни урди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Леандро Троссард ҳисобни қисқартирди. 76-дақиқада Салоҳ дубл қайд этиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди.
Мазкур ғалабадан кейин “Ливерпул”нинг очколари 92 тага етди. Жамоа бир неча тур аввал чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйганди
АПЛ
34-тур баҳси
8-июл, чоршанба
“Брайтон” — “Ливерпул” 1:3
Голлар: 0:1 – 6 Салоҳ, 0:2 – 8 Ҳендерсон, 1:2 – 45 Троссард, 1:3 – 76 Салоҳ.
“Брайтон”: Раян, Лемпти, Уебстер, Данк, Берн, Проппер (Биссума, 71), Стивенс, Гросс (Коннолли, 71), Мак Аллистер (Муй, 71), Троссард, Мопе.
“Ливерпул”: Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Уилямс (Робертсон, 46), Кейта (Фабинё, 61), Ҳендерсон (Милнер, 80), Вейналдум, Салоҳ, Фирмино (Минамино, 87), Окслейд-Чемберлен (Мане, 61).
Огоҳлантиришлар: Уилямс (41), Мане (62), Фабинё (78), Лемпти (85), Гомес (89).
181   
Добавить комментарий
Ваше имя: *