Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништириб ўтишда давом этамиз.
 
Пулгар нишонда!
 
Италиянинг “Фиорентина” жамоаси ярим ҳимоячиси Эрик Пулгар Мадриднинг “Атлетико” жамоасига ўтиши мумкин.
 
“Ла Разон" нашрининг маълум қилишича, “матрасчилар” Пулгарни жамоани ёзда тарк этиши кутилаётган Томас Партининг ўрнини эгаллашини кўзламоқда.Манбада ёзилишича, Мадрид клуби кейинги ҳафтада Ярим ҳимоячи борасида расман таклиф билан чиқади.
Эслатиб ўтамиз, чилилик футболчининг “Фиорентина” билан тузган шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади.
“Интер”дан ўзгача юриш
 
“Милан”нинг “Интер” клуби ёзда текинга тажрибали футболчини қўлга киритишни режа қилмоқда.
 
“Ле Газзета Делла Спорт" нинг маълум қилишича, Антонио Контенинг нишонида “Ал-Духайл”ни эркин агент сифатида тарк этган Марио Манжукич турибди.
Мураббий пандемия чоғида Оливие Жиру ёки Эдин Жеколардан кўра, Манжукични қўлга киритишни афзал кўрмоқда.
“Норвич” нархни кўтарди
 
Англиянинг “Норвич” жамоаси ҳимоячиси Бен Годфри немис клублари нишонида тургани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
“Скй Спорт" нашри берган маълумотларга қараганда, “конерейкалар” ўз ҳимоячисини трансфер нархини кескин кўтариб қўйди.
Эндиликда 22 ёшли ҳимоячини ўз жамаосида кўришни истаган клуб 50 миллион евродан воз кечиши талаб этилади. Клуб АПЛдан тушиб кетсада Годфининг трансфер суммасини камайтирмоқчи эмас.
ПСЖга Дембеле керак
 
"Парижнинг ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Мусса Дембеле ёзда асосий рақиби сафига бориб қўшилиши мумкин",- деб хабар бермоқда "лъЭқуипе" нашри.
Парижликлар ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Эдинсон Каванининг ўрнини айнан Дембеле билан тўлдиришни режа қилган.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле борасида “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” “Лион”га 40 миллион евро таклиф қилд, бироқ жамоа ўз ҳужумчисини 50 миллиондан камига сотмоқчи эмас.
Сулшер ҳимоячиларни кузатмоқда
 
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси мураббийи Оне Гунар Сулшер бир йўла учта ҳимоячини кузатиб бормоқда.
ЭСПН нашрининг маълум қилишича, мураббий Харри Магуаер билан тандемда ҳаракат қилишга қодир футболчини жамоага олиб келишни ният қилган.
Манбанинг маълум қилишича, мураббий нигоҳида “Бормунт”дан Натан Аке, “Милан”дан Алессио Романиоли ва “Астов Вилла”дан Тайрон Мингзлар турибди.
Маълум бўлишича, клуб ушбу ҳимоячилардан бирини қўлга киритиш учун 60 миллион сарф этиши талаб этилади.
255   
Добавить комментарий
Ваше имя: *