Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Расман! "РБ Лейптсиг" Вернер ўрнига осиёлик ҳужумчини сотиб олди

Расман! "РБ Лейптсиг" Вернер ўрнига осиёлик ҳужумчини сотиб олди

Автор: admin

Яна бир қитъадошимиз Бундеслигада порлайди.
"РБ Лейптсиг" клуби "Ред Булл Залтсбург" форварди Хван Хи Чханнинг трансферини эълон қилди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси немис грандига 9 млн эврога тушган. Футболчи эса янги жамоаси билан 2025 йилгача шартнома имзолаган.
Таъкидлаш керакки, Чхан “Лейптсиг” сафида “Челси”га кўчиб ўтган Тимо Вернернинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Хван Хи Чхан “Ред Булл Залтсбург” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 126 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 45 та гол ҳамда 29 та голли узатмага муаллифлик қилди.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *