Goal24.uz » Европа жамоалари » Ван Перси ушбу мавсумда «Олтин тўп» учун муносиб уч футболчини айтди

Ван Перси ушбу мавсумда «Олтин тўп» учун муносиб уч футболчини айтди

Автор: admin

Нидерландиялик собиқ ҳужумчи Робин ван Перси твиттердаги саҳифасида 2020 йилда қайси футболчилар «Олтин тўп» учун муносиб эканлиги ҳақида ёзди.
Робиннинг фикрича, «Олтин тўп» «Бавария» голеадори Роберт Левандовскига насиб қилади. 2-ўрин «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйнега, 3-поғонадан эса «Ливерпул» ҳужумчиси Садио Мане жой олиши мумкин.
Эътиборлиси, «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал»нинг 36 ёшли собиқ голеадори бу йилги даъвогарлар қаторига ушбу совриннинг 5 карра ғолиби Криштиану Роналду ва 6 марта қўлга киритган Лионел Мессини киритмаган.
Маълумот учун, полшалик ҳужумчи Левандовски ушбу мавсумда «Бавария» сафида 42 ўйинда 49та голга муаллифлик қилиб, Бундеслига ғолиби ва Германия кубоги соҳибига айланди.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *