Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Адам Лаллана “Ливерпул”ни тарк этадиган бўлди

Адам Лаллана “Ливерпул”ни тарк этадиган бўлди

Автор: admin

“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Адам Лаллана 2019/20-йилги мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақида “қизиллар” бош мураббийи Юрген Клопп маълум қилди.
“Адам жамоани тарк этиши барча учун тушунарли. Гарчи у ҳали кетмаган бўлса-да унга боғлиқ барча нарсани соғиняпман. Лаллана ажойиб ўйинчи, фаолиятим мобайнида у каби машғулотларга катта таъсир ўтказадиган футболчини кўрмаганман. У ақлбовар қилмас профессионал.
Келажакдаги фаолиятига омадлар тилайман. Менимча, Адам аллақачон бу жамоа афсонасига айланди. Энди у бошқа клубда ҳам ушбу мақомни қўлга киритиши мумкин”, — дейди Клопп.
Лаллана 2014-йилда “Саутҳемптон”дан “Ливерпул” сафига ўтган. Сўнгги йилларда жароҳатлар қуршовида қолиб кетган футболчи мерсисайдликлар сафида 178 ўйин ўтказди ва 22 та гол урди.
Жорий мавсум рестартидан кейин 32 ёшли футболчи ҳали майдонга тушмади. Пандемиядан аввал Адам жамоанинг Премер Лига ушбу мавсумидаги 15 ўйинида қатнашганди.
141   
Добавить комментарий
Ваше имя: *