Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клоппнинг бу гапи учун ҳар қандай футболчи борини бериб ўйнайди

Клоппнинг бу гапи учун ҳар қандай футболчи борини бериб ўйнайди

Автор: admin

У мардлик қилади
“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп Англия премер-лигасининг бештадан кам учрашув ўтказган футболчиларга медал бермаслик тўғрисидаги қарорига қарши чиқмоқда.
- Агар сиз битта ўйинда майдонга тушсангиз ҳам медал берилиши керак. Бунда жамоа деган тушунча муҳимлигини англаш керак. Сиз иккинчи дарвозабон сифатида кам ўйин ўтказган бўлсангиз ҳам медалга лойиқсиз. Чунки йилига миллион марта машғулотда қатнашгансиз. Кам ўйнаган йигитлар ҳам 100 фоиз медалга ҳақли. Уларга менинг медалимни беринглар, - деди Клопп.
“Ливерпул” 30 йиллик танаффусдан кейин Англия чемпионлигини қўлга киритди.
145   
Добавить комментарий
Ваше имя: *