Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Суарес: «Энди қолган 3 ўйинда ғалаба қозониб, «Реал»нинг тўқишишини кутамиз»

Суарес: «Энди қолган 3 ўйинда ғалаба қозониб, «Реал»нинг тўқишишини кутамиз»

Автор: admin

Ла Лига 35-туридаги «Барселона» - «Эспанол» (1:0) ўйинида жамоасига ғалаба келтирган ҳужумчи Луис Суарес ўйин ҳақида тўхталди.
«Эспанол»нинг турнир жадвалидаги оғир ҳолати туфайли ўйин қийин кечишини билардик. Якшанба кунги ўйиндаги чарчоқ аломатлари бугун барибир сезилди. Шунга қарамай, энг асосийси ғалабани қўлга киритдик. Вазиятлар кам яратилгани – рақибнинг яхши ҳимоялангани билан боғлиқ. Рақиб бўш ҳудуд қолдирмади. Четлатишдан кейин эса улар сон жиҳатдан устунлик қилишди. 
Энди биздан талаб қилинадигани қолган учта баҳсда ҳам ғалаба қозониб, «Реал»нинг тўқишишини кутишдир», - дея Суареснинг сўзларини келтирмоқда Марcа.
Маълумот учун, «Барса» очколари сонини 76тага етказиб, 2-ўринда бормоқда. «Реал» ҳисобида эса 77 очко бор. Мадрид жамоаси тур доирасидаги учрашувини 10 июл куни «Алавес»га қарши ўтказади.
143   
Добавить комментарий
Ваше имя: *