Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Сити” Англия чемпионатида 35 йил аввалги натижани такрорлади

“Манчестер Сити” Англия чемпионатида 35 йил аввалги натижани такрорлади

Автор: admin

Англия чемпионатинг 34-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Нюкасл”ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Шаҳарликлар”нинг иккинчи голига Риёд Маҳрез муаллифлик қилди.
Маҳрез учун бу Премер Лиганинг ушбу мавсумидаги 10-гол бўлди. Оптаънинг маълум қилишича, “Манчестер Сити” 35 ичида Англия Олий дивизиони ва Премер Лигасининг (1992) бир мавсумида 5 нафар футболчиси 10 тадан кўпроқ гол урган биринчи жамоага айланди.
Риёд Маҳрез (10), Габриел Жезус (11), Кевин де Брюйне (11), Раҳим Стерлинг (13) ва Серхио Агуеро (16) АПЛнинг 2019/20-йилги мавсумида ўз номига 10 та ва ундан кўпроқ гол расмийлаштириб қўйган.
Қайд этиш жоиз, бундан олдин, 1984/85-йилги мавсумда “Эвертон” худди шундай натижани қайд этган. Фақат унда мусобақа ҳозирги форматда ўтказилмас эди.
Манчестер клуби 34-турдан кейин 69 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги “Ливерпул” эса чемпионлик масаласини ҳал қилиб бўлган.
189   
Добавить комментарий
Ваше имя: *