Goal24.uz » Европа жамоалари » Даниеле де Росси: Роналдуни фақат голлар ва совринлар бўйича Месси билан таққослаш мумкин

Даниеле де Росси: Роналдуни фақат голлар ва совринлар бўйича Месси билан таққослаш мумкин

Автор: admin

“Рома” собиқ ярим ҳимоячиси Даниеле де Росси “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Барселона” форварди Лионел Мессини таққослади.

“Лео билан бир майдонга чиқишнинг ўзи бошқача мотивация бағишлайди. Баъзан жамоадошларимнинг унга ҳайрат кўзи билан қараганини кўрганман, бу менда ҳам содир бўлган.
Ўз ҳиссиётларим ва заифлигимни бундай ажойиб ўйинчига кўрсатмасликка ҳаракат қилганман. Мессидан тўпни олиб қўйиш — ўзгача туйғу.
Месси сўнгги 15 йил ичида фақат у билан бир майдонда ўйнаш ҳуқуқига эга эканлигини исботлашга интилаётган футболчиларга қарши ҳаракат қилмоқда. Шунга асосланиб, айтишим мумкинки, унинг руҳияти ниҳоятда кучли бўлса керак.
Футбол нуқтайи назаридан ҳеч нарсани тушунтиришнинг ҳожати йўқ, сўзлар ортиқчалик қилади. Тўғри, Роналду каби бошқа жуда яхши футболчилар бор, улар статистика, голлар сони ва совринлар бўйича Месси билан рақобат қилиши мумкин. Бироқ завқланиш омили ҳам бор, мен Мессининг ўйинини томоша қилишни яхши кўраман.
Унга омад ҳам кулиб боқди, чунки у сўнгги 30 йилликнинг энг яхши жамоасида ўйнамоқда”, — дейди де Росси.
Месси Ла Лиганинг ушбу мавсумида 30 учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол 20 та ассистни амалга оширган, Роналду эса А Серияда 27 та ўйинда ўз номига 26 та гол 5 та голли узатма ёздириб қўйган.
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *