Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Сантос" “Барса”га ютқазди

"Сантос" “Барса”га ютқазди

Автор: admin

Неймар масаласи "Барса"ни тинч қўймаяпти
Спорт арбитраж суди “Сантос” жамоасининг “Барселона” устидан ФИФАга қилган шикоятини қаноатлантирмади.
Бразилия клуби Неймарнинг трансфери билан боғлиқ масала юзасидан каталонияликлардан 61 миллион 295 минг эвро миқдорида компенсация талаб қилаётган эди.
- Спорт арбитраж суди “Сантос” ва Неймар ўртасидаги шартнома икки томон розилиги билан тўхтатилган, “Барселона” футболчининг отаси ва трансферда иштирок этган Н & Н  компаниясига қўшимча компенсация тўлаб, қоидани бузмаган, деб ҳисоблади. Қолаверса, “Барселона” Неймар билан битим имзолаганда ҳеч қандай ёлғон ишлатмаган, - дейилади “Барселона” баёнотида.
Спорт арбитраж суди ишни кўриб чиқиш учун кетган харажатларни қоплаш мақсадида “Барселона”дан 188 минг эвро ундирган.
118   
Добавить комментарий
Ваше имя: *