Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Интер" бир трансфер ортидан иккита футболчини қўлга киритмоқчи

"Интер" бир трансфер ортидан иккита футболчини қўлга киритмоқчи

Автор: admin

Дастлабки таклиф рад этилди.
"Челси" ҳимоячиси Эмерсон Палмери ёзда лондонликлар таркибини тарк этиши мумкин.
Туттоспорт нашри хабарига кўра, италияликларнинг дастлабки 20 миллион эвроли таклифи рад этилганидан сўнг, "Интер" "Челси"га янгиланган таклиф тайёрламоқда.
Таъкидланишича, "қора-кўклар" трансфер суммасини 30 миллион эврогача кўтармоқчи. Бироқ бунинг учун "кўклар" Оливе Жируни ҳам Милан клубига қўйиб юборишига тўғри келади.
Олдинроқ, кам ўйин амалиёти сабаб Эмерсон ёзда жамоасини ўзгартириш ниятидалиги хабар қилинган эди.
Жорий мавсумда Эмерсон ва Жиру клуб миқёсида бир хил 14 та баҳсда майдонга тушишган. Франтсиялик футболчининг ҳисобида 5 та гол ва 5 та голли узатма бор.
146   
Добавить комментарий
Ваше имя: *