Goal24.uz » Ўзбекистон » «Нефтчи» устидан ФИФАга арз қилган легионерга қарзлар тўлаб берилмоқда

«Нефтчи» устидан ФИФАга арз қилган легионерга қарзлар тўлаб берилмоқда

Автор: admin

Фарғонанинг «Нефтчи» футбол клуби устидан унинг собиқ легионери Вячеслав Сушкин ФИФАга арз қилгач, Фарғона клуби учун кетма-кет уч трансфер ойнаси ёпиб қўйилганди. 
ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, водий клуби россиялик футболчи олдидаги қарздорлик ҳолатини бартараф этмоқда.
«Нефтчи» қарздорликнинг 45 фоизини ёпишга эришди. Тез орада Сушкин билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш устида ишланяпти», - дея ёзади ПФЛ расмийси телеграмдаги каналида.
Россиялик 29 ёшли ҳужумчи Фарғона жамоаси сафида 2018 йилги мавсумда фаолият юритган. Бироқ ўша мавсумда клуб Суперлигани тарк этгач, футболчи олдидаги қарздорлик ҳолати қолиб кетган.
Маълумот учун, «Нефтчи» Про лига жорий мавсумида 2-турдан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *