Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ривалдо: «Бартомеу ВАР ҳақидаги гаплари билан оммани «Барса»даги ҳақиқий муаммолардан чалғитишга уринмоқда»

Ривалдо: «Бартомеу ВАР ҳақидаги гаплари билан оммани «Барса»даги ҳақиқий муаммолардан чалғитишга уринмоқда»

Автор: admin

«Барселона» собиқ футболчиси Ривалдо Каталония клуби раҳбариятининг Ла Лигадаги ҳакамликдан норози бўлаётгани ҳақидаги гапларга муносабат билдириб, клуб президентини танқид қилди.
«Тўғри, баъзида ўйиндаги ҳакамлар хатоси ёки ВАРнинг қароридан норози бўлиш мумкиндир, бироқ мен «Барса» президенти Жозеп Бартомеунинг гўёки, ҳакамлар «Реал»га очиқчасига ён босаётгани ҳақидаги гап-сўзларига қўшилмайман. У шунчаки ОАВни чалғитиб, ўз клубидаги ҳақиқий муаммоларни эътибордан яширишга интилмоқда.
«Барселона» Ла Лигада чемпионлик учун курашаётган, Чемпионлар лигасида ҳам совринни қўлга киритиш учун имкониятни сақлаб қолган бўлса-да, ҳозирги даврни клуб тарихидаги муваффақиятли давр дея олмайман. Бартомеу ВАР ва ҳакамлик ҳақидаги мавзуларни бот-бот такрорлаш орқали, мухлислар олдида ўзини оқлаш ва ҳозирги муаммолар айнан унинг ёки мураббий ва футболчиларнинг айби туфайли пайдо бўлиб қолмаганлигини кўрсатишга уринмоқда. 
Шахсий фикримча, «Барса»нинг муаммоси - ВАР ёки ҳакамларнинг қайсидир хатоси эмас. Асосий муаммо шундаки, жамоа ўз ўйинини яхшилаши зарур. Бутун дунё бу жамоани қайси услубда кўришга ўрганган бўлса, ўша ўйинни кўрсатиш керак, холос», – дейди Ривалдо БетФаиръга берган интервюсида.
142   
Добавить комментарий
Ваше имя: *