Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ нимчорак финал жавоб учрашувлари ва Европа лигасининг 6 ўйини мезбон жамоа стадионида ўтказилади

ЕЧЛ нимчорак финал жавоб учрашувлари ва Европа лигасининг 6 ўйини мезбон жамоа стадионида ўтказилади

Автор: admin

УEФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари борасидаги қарорини эълон қилди. Ўйинлар нейтрал стадионда ўтказилмайди.
Унга кўра, УEФА «ҳалол ўйин» шиорига амал қилиб, ташкилот ижроия қўмитаси ЕЧЛ ҳамда Европа лигаси 1/8 финал жавоб учрашувларини аввалгидек мезбон жамоа стадионида ўтказиш қарорида қолди. 
Фақатгина аввал қолдирилган «Интер» – «Хетафе» ва «Севиля» – «Рома» учрашувлари жуфтлик ғолиби икки ўйин эмас, бир учрашувдан иборат баҳсда нейтрал майдон – Германияда аниқланади. 
ЕЧЛ 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги «Барселона» – «Наполи» (1:1), «Ювентус» – «Лион» (0:1), «Бавария» – «Челси» (3:0) ва «Манчестер Сити» – «Реал» (2:1) ўйинлари эса аввалгидек мезбон жамоа стадионида ўтказилади. 
Европа лигаси 1/8 финал жавоб баҳслари - «Шахтёр» – «Волфсбург», «Вулверҳемптон» – «Олимпиакос», «Манчестер Юнайтед» – ЛАСК, «Базел» – «Айнтрахт», «Копенгаген» – «Истанбул» ўйинлари ҳам мезбон жамоа аренасида ўтказилади. 
Маълумот учун, чорак финалдан бошлаб ўйинлар Португалияда бир ўйиндан иборат саккизлик мини-турнири форматида ўтказилиши ҳақида эълон қилинганди.
332   
Добавить комментарий
Ваше имя: *