Goal24.uz » Жаҳон » Осиё Чемпионлар Лигаси сентябрьдан давом эттирилади. “Пахтакор” 10 кун ичида 4 та ўйин ўтказади

Осиё Чемпионлар Лигаси сентябрьдан давом эттирилади. “Пахтакор” 10 кун ичида 4 та ўйин ўтказади

Автор: admin

Осиё Чемпионлар Лигаси 2020-йилги мавсумининг қолган ўйинлари тақвими тасдиқланди ва мусобақа коронавирус пандемияси сабаб юзага келган танаффусдан кейин қай тариқа ўтказилиши маълум бўлди.
Осиё футбол конфедерацияси томонидан тасдиқланган низомга кўра, ҳар икки минтақадаги қолган ўйинлар марказлашган тартибда ўтказилади. Яъни гуруҳ ўйинлари бир мамлакатда ўтказилади. “Пахтакор” иштирок этаётган ғарб минтақасининг гуруҳ босқичи баҳслари сентябрь ойида ўтказилади. Шарқдаги учрашувлар эса октябрь ойига мўлжалланган.
Шота Арвеладзе қўл остидаги жамоа ўн кун ичида (14—23-сентябрь кунлари) гуруҳ босқичининг қолган тўртта ўйинини ўтказади. Ўйинлар қайси мамлакатда бўлиб ўтиши номаълум.
Тақвим билан танишинг:
ОЧЛ
3-тур, 14-сентябрь
“Ал-Ҳилол” — “Пахтакор”
4-тур, 17-сентябрь
“Пахтакор”— “Ал-Ҳилол”
5-тур, 20-сентябрь
“Шабоб ал-Аҳли” — “Пахтакор”
6-тур, 23-сентябрь
“Шаҳр Ходро” — “Пахтакор”
1/8 финал, 26 ва 27-сентябрь
Чорак финал, 30-сентябрь
Ярим финал, 3-октябрь
Финал, 5-декабр
Эслатиб ўтамиз, дастлабки икки турдан сўнг “Пахтакор” клуби 6 очко жамғарган ҳолда Саудиянинг “Ал-Ҳилол” жамоаси билан биргаликда пешқадам бўлиб турибди. Мусобақа коронавирус туфайли тўхтаб қолганди.
527   
Добавить комментарий
Ваше имя: *