Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мессининг қўлида “қизил тугма” бор, у осонликча “Барселона” президенти ва мураббийидан халос бўлиши мумкин

Мессининг қўлида “қизил тугма” бор, у осонликча “Барселона” президенти ва мураббийидан халос бўлиши мумкин

Автор: admin

Аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси “Барселона”даги вазият ва клуб ичида содир бўлаётган воқеаларга улкан таъсир ўтказа олади, бироқ футболчи ўз қудратидан тўлақонли фойдаланмаяпти, дея хабар қилмоқда Тҳе Атҳлетиc.
“Агар Лео хоҳласа осонликча қуйидаги гапларни айтиши мумкин: ъЖамоага янги президент ва мураббий керакъ. Мессининг қўлида “қизил тугма” бор, бироқ Лео уни босмаяпти”, — дейди вазиятга яқин манба.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Бартомеу бошчилигидаги “Барселона” раҳбариятининг айни дамдаги сиёсати мухлисларга маъқул келмаяпти. Сўнгги вақтларда жамоа ичида бир нечта муаммоли ҳолатлар юз берди. 2021-йилда “Барселона” клубида президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
“Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Месси 2003-йилдан буён асосий жамоа сафида тўп суриб келади. Аргентиналик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 30 ўйин ўтказиб, 22 гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилди.
138   
Добавить комментарий
Ваше имя: *