Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. «МЮ»дан кетма-кет 4-йирик ғалаба, Погбадан мавсумдаги дастлабки гол

АПЛ. «МЮ»дан кетма-кет 4-йирик ғалаба, Погбадан мавсумдаги дастлабки гол

Автор: admin

Англия Премер-лигаси 34-турининг сўнгги ўйини доирасида «Манчестер Юнайтед» Бирмингемда «Астон Вилла» устидан йирик ҳисобда зафар қучди.
Дастлабки голда Бруно Фернандеш ўзи пеналти ишлаб, аниқ амалга оширган бўлса, иккинчи голни Гринвуд ажойиб зарбаси билан Рейна дарвозасига жойлаб қўйди. 
Иккинчи бўлимда эса Пол Погба Фернандешнинг бурчак тўпидан етказган узатмасини аниқ ва кучли зарбаси билан фарқни учтага етказди. Ушбу гол францийалик яримҳимоячининг мавсумдаги илк голи бўлди.
Кетма-кет 4-йирик ҳисобли ғалабадан кейин Сулшер мураббийлигидаги жамоа очколари сонини 58тага етказиб, 3-ўриндаги «Лестер» билан фарқни биттагача қисқартирди. «Астон Вилла» эса 27 очко билан 19-ўринда қолди.
АПЛ. 34-тур.
Астон Вилла – Манчестер Юнайтед 0:3
Голлар: 0:1 – 27, пеналти Бруну Фернандеш, 0:2 – 45 Гринвуд, 0:3 – 58 Погба.
Астон Вилла – Рейна, Мингз, Хоз, Конса, Тейлор, Дуглас Луис (Василев, 84), Трезеге, Эл-Гази (Хурихейн, 58), Макгинн (Накамба, 59), Грилиш, Саматта (Девис, 59).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу, Магуайр, Уан-Биссака (Уилямс, 66), Матич (Мактомини, 66), Погба, Бруну Фернандеш (Фред, 71), Марсял (Игало, 79), Гринвуд (Жеймс, 79), Решфорд.
158   
Добавить комментарий
Ваше имя: *